Простата бези аденомаси

Простата бези аденомаси


Простата бези анатомияси хақида простатит тўғрисидаги мақолада гаплашган эдик. Аденома – простата безининг хавфсиз гиперплазияси номи билан хам аталади. Бу без тўқимасини ўсиб, орган ичида «тугун” ёки «ўсма” пайдо қилишидир. Бу «ўсма” хавфсиз бўлиб, бошқа тўқималарга тарқалмайди. Аммо аденомадан ташқари простата безида рак касаллиги хам мавжуд. Бу алохида мавзу.

Аденома кўпроқ 40-50 ёшдан кейин учрайди. 50 ёшдагиларда 25% учраса, 60 ёшда бу кўрсаткич 60% гача ошади. Хозирда бу касаллик бошқа касалликлар каби ёшараётганлиги хаммага маълум.

Тиббиёт ривожланаётганига қарамай бу касалликнинг келиб чиқиш сабаби ва механизми охиригача аниқ эмас. Бир нечта бир-бирига қарама-қарши назариялар мавжуд. Хозирда бир оз тасдиғини топган механизмлардан бири бу гормонал назариядир ёки эркаклар климакси деса хам бўлади. Инсон ёши катталашгандан сўнг эркаклик гормон – тестостерон ишлаб чиқариш камаяди. Бунинг оқибатида инсон миясидаги аденогипофиз безидан гонадотроп гормони кўпроқ ишлаб чиқарилади. Бу гормон таъсирида тестостерон бошқа турдаги дегидротестостеронга айланиши кучаяди. Дегидротестостерон простата безига таъсир қилиб, унинг тўқимасини ўсишига ва «тугун”лар пайдо бўлишига олиб келади.

Простата бези аденомаси – ёши улғайган эркакларда простата безининг касалланиб, ўсмасимон (хавфсиз) каттапашуви. Простата бези аденомаси секин ривожланади, дастлабки белгиси тез-тез ва, айниқса, тунда заҳартанг қилишдир; аввалига сийдик ингичкаланиб тушади ва узоққа бормайди. Бемор гўё оёғи орасига сийгандек бўлади. Вақт ўтиши билан бу ҳолат кучаяди: сийдик томчилаб келади, баъзан тўлиқ тутилиб қолиши ҳам мумкин. Касаллик жуда ўтиб кетган ҳолларда сийдик ихтиёрсиз томверади, бироқ беморнинг қовуғи бўшамаганга ўхшаб туради. Бу белгилар билан бир қаторда буйракда ҳам турли ўзгаришлар юзага келади. Буйрак косачалари ва жоми кенгаяди, буйрак яллиғланади (қ. Пиелонефрит); тош пайдо бўлиши ҳам мумкин (қ. Сийдик тош касаллиги). Простата бези аденомаси катталашиб кетишининг олдини олиш учун касалликнинг биринчи белгилариданоқ шифокорга кўриниб, унинг тавсияларига (гигиеник режим, парҳез ва бошқа(лар)) амал қилиш лозим. Айниқса, оёқларни совқотишдан эҳтиёт қилиш керак. Сийдик қистаганда дарҳол қовуқни бўшатиш лозим.

Читайте также:  Лазерная гольмиевая эндоскопическая энуклеация аденомы простаты

Простата бези аденомаси операция йўли билан даволанади.

ПРОСТАТА БЕЗИ АДЕНОМАСИ ТАБИИЙ ДАВОЛАШ

ПРОСТАТА БЕЗИ АДЕНОМАСИ ТАБИИЙ ДАВОЛАШ Охирги вақтларда простата бези аденомаси (ПБХГ)ни табиий усуллар ёрдамида даволашга қизиқиш ошиб кетди.

Албатта, улар даволаш эффектига кўра жарроҳлик усулидек яхши ва тез натижа бера олмайди. Аммо ёши катта беморларнинг ҳаммаси ҳам операцияни кўтара олмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, фитотерапия (ўсимликлар ёрдамида даволаш) усуллари қовуқцаги қолдиқ пешоб миқдорини камайтириш, буйрак етишмовчилигини олдини олиш, сийдик чиқишини осонлаштирда яхши ёрдамчи бўлиши мумкин.

Шуни нарсани алоҳида таъкидлаб ўтишимиз зарурки, простата безига алоқадор касалликларни табиий йўллар билан даволашнинг қайси бир усулини (ёки уларнинг бир нечтасини) қўллашингиздан қатъи назар, токи уларни ҳар кунги эрталабки (10-15 дақиқали) бадантарбия машқлари ва кун давомида (30 дақиқали) даволовчи физкультура машқлари билан бирга олиб бормас экансиз, керакли натижаларга эриша олмайсиз!

Шунинг учун уларни асло тарк қилмасликни тавсия қиламиз!

Аденома (ПБХГ)ни табиий даволашнинг 1-усули.
Двояковский усули бўйича даволаш
Простата бези аденомаси (ПБХГ) П.Д.Двояковский усули бўйича шолғомсимон думалоқ пиёз (бошпиёз), кунгабоқар уруғи (писта) ва грек ёнғоғи ёрдамида даволаш.

Биринчи кун — уйқудан олдин бир бош пиёзни чайнаб ейсиз.

Иккинчи кун — ярим стакан қовурилмаган кунгабоқар уруғини чақиб истеъмол қиласиз. .

Учинчи кун — ярим стакан грек ёнғоғини чақиб ейсиз. Доктор уларни овқатдан 2-3 соатдан кейин, уйқудан олдин истеъмол қилишни тавсия этади.

Ушбу табиий даволаш воситаларини шу кетма- кетликда уч ой давомида қабул қиласиз. Бу даврда
спиртли ичимликларни, шу жумладан пивони қам истеъмол қилиш қатъиян мумкин эмас. Чунки улар аденома безининг ўсишини кучайтиради. Бунда пиёзнинг аччиқлиги ўсмага эзувчи таъсир кўрсатади, писта ва ёнғоқ эса уни бўшаштиради.

Аденома (ПБХГ)ни табиий даволашнинг 2-усули.
Бошпиёз ёрдамида даволаш

Читайте также:  Курдюк лечить простатит

Бир бош пиёзни шўрва, сут ва бошқа овқатларга қўшиб, ҳар куни 3 маҳал ейилади. Агар бош пиёзни ўзини ейишга қийналса, уни сиқиб сувини чиқарилади ва кунига 3 маҳал 1 ош қошиқцан ичилади ва устидан 1 қошиқча асал истеъмол қилинади. Бу усул простата бези аденома- сида ёрдам бериши билан бирга жинсий ожизлик (импотенция)да ҳам яхши самара беради.

Аденома (ПБХГ)ни табиий даволашнинг 3-усули.
Қовоқ ёрдамида даволаш
Қовоқ ўзининг таркибида жуда фойдали моддалар борлиги билан инсонни ҳайратлантиради. Унинг ширали ёмшоғида сахароза ва глюкоза бор. Жигарранг-сариқ сортларида каротин миқцори ҳатто сабзидан ҳам кўпроқдир. У витамин А, В1, В2, С, Е, РР ва организм учун жуда фойдали бўлган Д витаминларига ҳам бойдир. Қовоқ таркибида калий, калций, магний, мис, фосфор каби элементлар кўп бўлиб, уларнинг организм учун жуда катта фойдаси бор.

Таркибида темир моддаси кўплиги сабаб, онкологик касалликларда ва камқонликни олдини олишда қовоқдан турли таомлар тайёрлаб истеъмол қилишбуюрилади. Унинг таркибида пектин кўп бўлиб организмдан холестерин, токсин (заҳар)лар ва шлакларни тозалаб чиқаради. Қовоқда рух моддаси кўп бўлиб, у айниқса, простата безига яхши таъсир кўрсатади.

Простата бези аденомасининг (ПБХГ) олдини олиш учун: кунига 2 маҳал (эрталаб ва кечқурун) пўчоғидан тозалаб, эзиб майдаланган қовоқ уруғидан 1-2 ош қошиқ истеъмол қилинади.

Аденома (ПБХГ)ни табиий даволашнинг 4-усули.
Қовоқ маҳсулотлари ёрдамида даволаш
Простата бези аденомаси (ПБХГ) даволаш учун:
-кунига 2-3 стакан қовоқ уруғини чақиб ейиш керак;
-овқат рационига қовоқдан тайёрланган бўтқа ва бошқа таомларни киритиш лозим;
-қовоқдан тайёрланган шарбат (сок)ни кунига 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичиб туриш керак.
Халқ табобатида қовоқ уруғи ва унинг маҳсулотлари ёрдамида ёши улуғ кишиларнинг аденома аломатларидан тўлиқхалос бўлганликлари қайд этилган.

Аденома (ПБХГ)ни табиий даволашнинг 5-усули.
Қовоқ уруғи ёрдамида даволаш
Қовурилмаган 500 грамм қовоқ уруғини гўшт қиймалагичдан ўтказиб, сўнг унга 200 грамм асал қўшиб аралаштиринг. Ҳосил бўлган қоришмадан гилосдан сал каттароқ (тахминан 2см. ли) ҳажмдаги шарчалар тайёрланг. Уларни доимо совутгичда сақланг. Кунига 2 маҳал овқатдан ярим соат олдин бир донадан истеъмол қилинг. Бунда уларни дарҳол ютмасдан, балки 2-3 дақиқа давомида секин чайнаш ва сўриш лозим. Бу анча кучли даво воситаси бўлиб, простата бези аденомаси ва простатитпи даволаш учун йилида бир курс қабул қилган маъқул.

Читайте также:  Признаки рака предстательной железы 4 степени

Читайте также:
Adblock
detector